Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШга Ҳиллари довули яқинлашмоқда
Тинч океанинг Мексика қирғоқларига яқин ерда Ҳиллари довули пайдо бўлди. Бу ҳақда «Фобос» об-ҳаво маркази хабар қилмоқда.
Довул иккинчи туркумга қадар кучайди ва шимолга қараб ҳаракатланмоқда. У АҚШ қирғоқларига хавф уйғотиши мумкинлиги айтилди. Хусусан, Калифорния, Аризона, Невада ва Айдахо штатлари довулдан катта зарар кўриши мумкин.
Довулнинг ичида шамол тезлиги соатига 150 километрни ташкил этади, баъзи жойларда эса 195 километрга қадар кучайган. Сўнгги маълумотларга кўра, Ҳиллари Мексика қирғоқларидан тахминан 800 километрлик масофада, у 3,5 метрлик тўлқинларни келтириб чиқармоқда.
Таъкидланишича, пўртана довулга шамол тезлиги соатига 119 километрдан ошса айланади.
Мавзуга оид
10:56
Ўзбекистонлик ҳайдовчи Америкада оқибати ўлим билан тугаган ЙТҲ содир этди
08:50
Жанубий Корея ва АҚШга ноқонуний миграция ташкил этмоқчи бўлганлар ушланди
22:16 / 10.07.2026
Трамп ўзи ўлдирилган тақдирда Эронни «бомбалаб ташлашни» буюрди
11:07 / 10.07.2026