Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Лос-Анжелесда автомобиль одамларни босиб кетди
Американинг Калифорния штати Лос-Анжелес шаҳрида автомобиль одамлар тўдаси устига юриб кетди. Бунинг оқибатидаа камида 8 киши жабрланган, деб хабар қилмоқда Fox News.
Дастлабки маълумотларга кўра, воқеа The Fish Spot денгиз таомлари ресторани яқинида содир бўлган. Вэн йўл четига тўхтай олмай қолган.
Шаҳар ўт ўчириш хизматига кўра, 8 киши шифохонага олиб кетилган. Улардан 4 нафарининг аҳволи оғир экани айтилмоқда. Яна 9 киши енгил жароҳатлар олган.
Полициянинг маълум қилишича, ҳайдовчи ҳодиса жойини тарк этмаган, шунга кўра, фалокат тасодифан рўй берган бахтсиз ҳодиса сифатида тахмин қилинмоқда.

Мавзуга оид
05:49
Путин Трампни мустақиллик билан табриклаб, Россияга таклиф этди
19:55 / 04.07.2026
Жазирамадаги байрам: иссиқ сабаб АҚШдаги мустақиллик тадбирлари бекор қилинмоқда
22:57 / 03.07.2026
Доналд Трампга 321 та олмос кўзли узук совға қилинди - ОАВ
18:30 / 02.07.2026