16:38 / 31.07.2017
7927

Моуриньо Феллайнининг сотилиши ҳақидаги хабарга ўз услубида муносабат билдирди

«Манчестер Юнайтед» жамоаси бош мураббийи Жозе Моуриньо жамоа ярим ҳимоячиси Марвон Феллайнининг «Галатасарой»га ўтиши ҳақидаги хабарга муносабат билдирди.

«Галатасарой» Феллайнини олишдан кўра, мени олиши осонроқ. Агар уларга мураббий керак бўлса мени қўлга киритиш варианти бор. Аммо Феллайнини эмас. Яхшиси уни унутишсин. У менга ва жамоага жуда зарур», дея Моуриньонинг сўзларини келтирган Sky Sports.

Бироз аввалроқ истанбулликлар клуби манчестерликларнинг бельгиялик футболчиси билан музокара ўтказаётгани хабар қилинганди.

Феллайни жамоа билан 2018 йилгача амал қилувчи шартномага эга.

Top