Жаҳон | 09:47 / 01.08.2017
4310
1 дақиқада ўқилади

Жорж Клуни фонди ва ЮНИСЕФ суриялик қочқин болаларга 2,3 миллион доллар тақдим этади

Фото: РИА Новости

Ҳолливуд актёри Жорж Клунининг хайрия жамғармаси ва ЮНИСЕФ ташкилоти Ливандаги суриялик қочқинлар мактабларига 2,25 миллион доллар маблағ ажратди. Бу ҳақда Клуни жамғармаси ахборотномасида маълум қилинган, деб хабар қилмоқда РИА Новости. 

"ЮНИСЕФ билан ҳамкорлик 7 та давлат мактабига ёрдам беради ва тахминан 3 минг қочқин ўқувчилар таҳсил олишига имконият тақдим этади", — дейилади жамғарма хабарида. 

Жамғармага кўра, бугунги кунда Ливанда 200 мингга яқин суриялик қочқин болалар мактабга бориш имконига эга эмас. 

Толиб Раҳматов
Тайёрлаган Толиб Раҳматов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид