"Ҳаёт бу ҳаракат демакдир, бироқ вақтида чора кўрилмаса, умуртқа поғонаси ёки бўғимлардаги оғриқлар ҳаракатларга ҳалақит бера бошлайди".
Профессор С.М.Бубновский
Россиядаги Доктор Бубновский марказининг Тошкент шаҳрида фаолият юритувчи лицензияланган бўлими ҳеч қандай дори воситалари, укол ва жарроҳлик аралашувисиз таянч-ҳаракат тизими касалликлари, жумладан умуртқа диски чурраси, тос-сон ва тизза бўғимлари артрози, инсультдан кейинги ҳаракатланишдаги муаммолар, дискэктомия ёки ламинэктомия, тос-сон ва тизза бўғимлари эндопротезидан кейинги ҳолатлардаги муаммоларни бартараф этишда ёрдам беради.


Марказ Тошкент шаҳридаги фаолиятини нисбатан яқинда бошлаганига қарамай, қатор давлатлар (Россия, Украина, Озарбойжон, Қозоғистон, Эстония, Қирғизистон, Мўғулистон ва б.)даги филиаллар орасида энг яхши натижа кўрсатган клиникалар ўнлигига киритилди ва шахсан профессор С.М.Бубновскийнинг ўзи томонидан юқори баҳоланди.

Бубновский марказидаги даволаниш жараёни шифокор-кинезитерапевтнинг бир неча босқичли консультациясидан бошланади. Ўтказилган текширувлар натижасига кўра, беморга муайян ташхис қўйилади ва унинг ёши, жинси ҳамда мавжуд касалликларидан келиб чиқиб, индивидуал даволаш дастури тузилади.

Доктор Бубновский марказида қандай Профилактик дастурлар амалга оширилади?
- Вегетатив-томир дистонияси ва сурункали чарчаш синдроми профилактикаси;
- II турдаги қандли диабет, атерсклероз, гипертоник касаллик, юрак ишемик касалликларида соғломлаштириш дастурлари;
- Ортиқча вазн, целлюлит, бўғим етишмовчилиги коррекцияси;
- Бавосил, ректал ёриқ, простатит, сурункали тос оғриқлари, бачадон миомаси, эндометриоз профилактикаси;
- Болалар ва ўсмирларда умуртқа поғонаси тизимидаги бузилишлар (турли мураккаб даражадаги сколиозлар, Шейерман-Мау, яссиоёқлик) коррекцияси;

















