Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёлик оғуфуруш фуқаронинг фаолиятига чек қўйилди
Бухоро вилояти ИИБ ходимлари томонидан вилоят ҳудудида олиб борилган тезкор-профилактик тадбирлар давомида Қашқадарё вилояти Касби туманида яшовчи О.Ботировнинг ҳаракатлари ходимларга шубҳа уйғотади. Бу ҳақда Кун.uz’га Бухоро ИИБ хабар берди.
Касбилик бу фуқаронинг қинғир ишлари ҳақида тўпланган маълумотлар асосида, тезкор ходимлар томонидан унинг борар манзилларига “тузоқ” қўйилиб, охир-оқибат О.Ботировнинг асл “фаолият”и фош этилади.
Ушбу фуқаро айланма йўллар орқали Бухоро вилоятига келиб бу ерда ўзининг доимий мижозларига наркотик моддаларни сотиш билан шуғулланиб келаётганлиги аниқланади. Тадбир давомида ходимлар “оғуфуруш” О.Ботировни “Спички” ёзувли гугурт қутисига жойлаштирилган жами 26,19 грамм миқдоридаги “марихуанна” гиёҳвандлик моддасини 800 минг сўм эвазига сотаётган вақтида қўлга оладилар.
О.Ботиров билан олиб борилган суриштирув ишлари давомида ушбу наркотик моддаларни Қашқадарё вилояти, Миришкор туманида яшовчи Султон исмли фуқародан 750.000 сўмга сотиб олганлиги аниқланади.
Мавзуга оид
22:01 / 13.06.2026
Қашқадарёда қум-шағал аралашмасини ноқонуний қазиб олиш ҳолатлари фош этилди
15:20 / 13.06.2026
Эски сандиқдан топилган британча сурат: Дулси хоним излаган Боқижон Акрамов Бухоро ва Қашқадарёдан топилди
17:31 / 12.06.2026
Гиёҳвандлик воситалари билан боғлиқ жиноятлар учун жавобгарлик кучайтирилди
10:57 / 12.06.2026