Дания шаҳзодаси рафиқасининг олдига дафн этилишидан норози
Дания мамлакатининг амалдаги бошқарувчиси қиролича Маргрете II'нинг турмуш ўртоғи шаҳзода мақомидаги Ҳенрик қироллик оиласидан аразламоқда. Гап шундаки, 1967 йили турмуш қурган Ҳенрикка монарх оиласи томонидан қирол мақоми берилмаган. 83 ёшли кекса шаҳзода вафот этган тақдирда, унинг жасади рафиқасининг ёнига дафн этилмаслигини хоҳлашини айтган.
"Бу очиқ ойдин намоён, шаҳзода ўз мақомидан бутун умр давомида норози бўлиб келган. Сўнгги йилларда бу араз алангалаб, жиддий қарорларга сабаб бўлмоқда", - дейди қироллик саройнинг Алоқалар бўйича раҳбари Лене Баллеби.
1934 йили Францияда таваллуд топган шаҳзода, аввало, ўз она юртида жасади куйдирилиб, сўнгра Данияда дафн этилиши мумкин. Ўтган йили жамоатчилик ишларидан истеъфога чиқишини айтган Ҳенрик ҳозирда сарой юмушлари билан банд.
Мавзуга оид
13:50 / 25.10.2024
Ўзбекистондан Дания ва Норвегияга миллий маҳсулотлар экспорти йўлга қўйилади
23:11 / 14.10.2024
Данияда викинглар даврига тегишли 50 га яқин скелет топилди
12:50 / 03.10.2024
Дания ва Швецияда Исроил элчихоналари яқинидаги портлашлар текширилмоқда
22:56 / 15.09.2024