Қарши шаҳрида бахтсиз ҳодисанинг олди олинди
2017 йилнинг 1 август куни кеч соат 21:00да Қашқадарё вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг тезкор навбатчи гуруҳига келиб тушган маълумотга кўра, Қарши шаҳрида яшовчи 2013 йилда туғилган Ф.М. 3-қават уйнинг деразасини очиб ойнадан пастга тушмоқчи бўлаётганлиги тўғрисида қўшнилари томонидан хабар берилган. Мазкур ҳолатнинг келиб чиқиши, боланинг кун давомида қаровсиз уйда ёлғиз қолиб кетганлиги сабаб бўлган. Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати хабар қилди.
Олинган тезкор хабар бўйича масъул навбатчи гуруҳи зудлик билан соат 21:10да воқеа жойига етиб бориб, болани махсус тоғ анжомлари ёрдамида ҳеч қандай тан жароҳатсиз 5 қаватли уйнинг қўшни хонадони орқали 3-қаватга тушиб, Ф.М. хонадонининг очиқ ойнаси орқали пастга олиб тушиб қутқариб қолишди.
Қарши шаҳар ФВБ томонидан тезкор амалга оширилган қутқарув ишлари натижасида содир бўлиши мумкин бўлган бахтсиз ҳодисанинг олди олинди. Қаровсиз қолдирилган Ф.М ота-онаси билан боғланиб бўлмаганлиги туфайли соғ-саломат ИИБ ходимларига топширилди.
Мавзуга оид
20:33 / 14.10.2024
Ўзбекистон ФВВ кунлар совиши туфайли огоҳлантириш билан чиқди
10:55 / 22.09.2024
Катта Чимён тоғида адашиб қолган тўрт киши қутқарилди
17:03 / 11.09.2024
Бойсундаги кондан чиқаётган газ яқин кунларда жиловланади — ФВВ
13:40 / 06.09.2024