Жамият | 14:05 / 05.08.2017
21928
2 дақиқада ўқилади

Кун.уз’да ёритилган Сурхондарёдаги йўл таъмирланмоқда

Сайтимизда 20 июль куни Сурхондарёдаги чорак асрдан буён таъмирталаб йўл ҳақида фоторепортаж эълон қилинган ва вилоятнинг Бойсун ҳамда Олтинсой туманлари чегарасидаги носоз йўл ҳақида сўз борган эди.

Ўқувчиларимиз томонидан бизга етказилган маълумотлар ва фотосуратларга кўра, йўлнинг фоторепортажда тилга олиб ўтилган участкасида таъмирлаш ишлари бошлаб юборилган. Йўлнинг ўра ҳосил бўлган қисмлари асфальтланган. Асфальтнинг иссиқ ва оғир юк таъсирида буришиши натижасида ҳосил бўлган эгри-бугриликлар қириб, йўл четига йиғилган ва янгидан асфальт ётқизишга тайёрлаб қўйилибди.

Айниқса, Тангимуш аҳоли пункти яқинидаги жуда абгор ҳолатдаги кўприк таъмирлаб қўйилган.

Кўприкнинг олдинги ҳолати мана шундай эди:

Кўприкнинг ҳозирги ҳолати:

Бундан ташқари йўлнинг сел йўли билан кесишувчи қисмида замонавий кўприк барпо этилаётгани, қурилиш техникалари ишлаётгани аввалги репортажимизда ҳам айтиб ўтилган эди. Айни пайтда бу ерда мустаҳкам, сел оқимларига чидамли кўприк барпо этиш ишлари давом эттирилаётганига ҳам гувоҳ бўлишингиз мумкин.

Мавзуга оид