Сурия Араб республикаси армияси ҳарбийлари иттифоқчилар кўмагида мамлакат марказидаги Ҳомс вилоятида жойлашган Ас-Сухна шаҳридаги ИШИД жангариларига ҳужум қилиб, уларни чекинтирди. Энди Дейр аз-Зор вилоятига йўл очилган.
Дайр аз-Зор ва унинг яқинидаги аэродром 3 йилдан буён жангарилар қўлида.
«Армия ва иттифоқчи кучлар Ас-Сухнани ўраб олган. Аммо шаҳарга кирилмаган, шаҳар атрофида жанглар давом этмоқда», — деган РИА Новости агентлиги суҳбатдоши.
Эндиликда ҳукумат кучлари ИШИДнинг Суриядаги «пойтахти» ҳисобланадиган Раққага томон йўлдаги Мадан шаҳрига ҳужум қилади.
Бу вақтда армия бўлинмалари Раққага жанубдан қамални давом эттирмоқда.
















