Шаҳарнинг озод этилишига бағишланган маросим ИШИД жангарилари аввал турма сифатида қўллаган спорт стадионида бўлиб ўтди. Шу ерда уч кун аввал коалиция қўшинлари ва террорчилар ўртасида ҳал қилувчи жанг кечган. Маросимда Раққани озод этишда қатнашган ҳарбийлар, шаҳарнинг фуқаролик кенгаши аъзолари иштирок этишган. 

"Биз бу ғалабани бутун инсониятга бағишлаймиз. Биз Раққа шаҳри ва унинг атрофидаги ҳудудлар устидан назоратни ички хавфсизлик кучларига топширамиз", деб айтган Силло.

Раққа учун жанглар 2017 йил июнидан бери олиб борилган. Жанглар 17 октябрда якун топган.