Шимолий Корея ўзининг қитъалараро баллистик ракеталарига ўрнатиш учун ядровий жанговар каллак яратган бир пайтда, япон ҳарбийлари АҚШнинг суперсоник (товуш тезлигида учувчи қирувчи-бомбардёр) самолёти иштирокида ҳаводаги машғулотларни бошлаб юборди. Сешанба куни оқшомда бошланган ҳаракатлар Корея яримороли ҳаво чегарасига яқин ҳудудда ўтказилмоқда.
Япониянинг жанубий Кюшу осмонида олиб борилаётган ҳарбий ҳаракатларда АҚШнинг иккита Lancer B-B1 бомбардимончи самолётлари ва Япониянинг иккита F туркумидаги жет қирувчилари иштирок этмоқда.
Бугун, 9 август куни расмий Пхеньян бу ҳаракатларга жавобан АҚШнинг Тинч океани ҳавзасидаги Гуам оролини «йўқ қилиб» юборишини таъкидлаган.
Айни шу Америка оролида B-B1 туркумидаги бомбарёрлар сақланадиган Андерсон ҳаво-ҳарбий базаси жойлашган.















