Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ Шимолий Кореядаги ракеталарни учириш майдончаларига огоҳлантирувчи зарба беришга тайёрланди
Пентагон Шимолий Корея ҳудудидаги ракеталарни учириш майдончаларига огоҳлантирувчи зарба беришни кўзда тутувчи махсус режани тайёрлади. Бу ҳақда юқори мартабали америкалик ҳарбийларга иқтибос келтирган ҳолда NBC телеканали хабар бермоқда.
Уларнинг маълумотларига кўра, "режани амалга оширишда АҚШ ҳарбий-ҳаво кучларининг Гуам оролидаги "Андерсен" базасида жойлашган B-1B оғир стратегик бомбардимончилари муҳим бўғин бўлади". Айни вақтда базада бундай самолётлардан 6 таси бор, улар аввалроқ АҚШ, Жанубий Корея ва Япониянинг Корея яриморолидаги биргаликдаги машғулотларида иштирок этган.
10 августда Пхеньян АҚШнинг Гуамдаги базасига ёндош ҳудудларга ҳужум қилиш таҳдидини такрорлаган ва АҚШни огоҳлантириш мақсадида 4 та "Хвасон-12" баллистик ракетаси учирмоқчилигини айтган.
Маълум қилинишича, ракеталар Япониянинг Симане, Хиросима, Коти префектуралари ҳудуди устидан 3 минг 356 км лик мафосани босиб ўтиб, АҚШнинг Андерсен базасидан 30-40 км узоқликда тушиши керак. Ушбу режанинг ишлаб чиқилиши август ўртасигача якунланади.
АҚШ президенти Дональд Трампнинг Шимолий Кореяни кутаётган "мисли кўрилмаган олов ва ғазаб" ҳақидаги таҳдидлари Шимолий Корея баёнотида "тўлиқ сафсата" деб аталган. Унда, шунингдек, бундай "ақлини йўқотган одам билан мулоқот қилиш бефойдалиги, бундай одам фақат кучни тушуниши" таъкидлаб ўтилган.
Мавзуга оид
18:30 / 02.07.2026
АҚШ 50 йиллик тақиқдан сўнг товушдан тез учувчи самолётлар парвозига рухсат беради
19:37 / 01.07.2026
Трамп Оқ уйга қайтгач камида $2 млрд даромад кўрди. Асосий бойлик – криптовалюталардан
09:15 / 01.07.2026
АҚШ NIS учун вақтинчалик лицензия муддатини яна 30 кунга узайтирди
21:14 / 30.06.2026