Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев қурилиш соҳаси ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисидаги фармонга имзо чекди. Бу ҳақда «Ўзбекистон 24» хабар берди.
«Мамлакатимиз қурилиш соҳасидаги кўп йиллик самарали меҳнати, мустақиллик йилларида республикамизда амалга оширилган кенг кўламли бунёдкорлик ишларига қўшган муносиб ҳиссаси, қурилиш индустрияси ва миллий меъморчиликни ривожлантириш, тизимга илғор технологияларни жорий этиш ва юқори малакали кадрларни тайёрлаш, замонавий бино ва иншоотларни барпо этиш, шаҳар ва қишлоқларимиз қиёфасини тубдан ўзгартириш, соҳага оид давлат дастурлари ижросини таъминлаш борасидаги катта хизматлари ҳамда ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун қуйидагилар фахрий унвон, орден ва медаллар билан тақдирлансин», — дейилади фармонда.
Қуйида мукофотланганлар рўйхати келтирилган:
«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган қурувчи»
Хушанов Нуритдин Нуржанович — Нукус шаҳридаги «Жайҳун универсал қурилиш» масъулияти чекланган жамияти директори, Қорақалпоғистон Республикаси
«Фидокорона хизматлари учун» ордени
Бобожонов Бекпўлат Ҳайитович — Шовот туманидаги «Шовот темир-бетон» хусусий корхонаси бош муҳандиси, Хоразм вилояти
Магрупов Юлдаш Дадажанович — «Қурилишда муҳандислик қидирувлари, геоахборот ва шаҳарсозлик кадастри лойиҳа илмий-текшириш давлат институти» давлат унитар корхонаси бош директори
«Меҳнат шуҳрати» ордени
Ахмедов Бахтиёр Ағзамович — Жиззах шаҳридаги «Агроквант» масъулияти чекланган жамияти директори, Жиззах вилояти
Рахманов Алишер Рахимович — Олмазор туманидаги «Ижод-ижод» хусусий корхонаси бош директори, Тошкент шаҳри
Саматов Баходир Умарханович — Наманган шаҳридаги «Дизайн тараққиёт» хусусий корхонаси раҳбари, Наманган вилояти
Юлдашев Олимджан Маджидович — «Ўзоғирсаноатлойиҳа» акциядорлик жамияти бош директори
«Дўстлик» ордени
















