Жаҳон | 10:07 / 11.08.2017
14090
1 дақиқада ўқилади

Оқ уй ёнида Трампга ўхшаш улкан пуфланган жўжа шакли ўрнатилди

Оқ уй ёнида соч турмаги АҚШ президенти Дональд Трампникини эслатувчи, баландлиги 10 метр келадиган пуфланган жўжа шакли ўрнатилди. Бу ҳақда VICE News хабар бермоқда.   

Маълум қилинишича, аввалроқ пуфланган жўжа шакли Трампнинг солиқ декларациясини чоп этишини талаб қилган намойишчилар томондан қўлланган. Трампни эслатувчи жўжани Оқ уй олдида ўрнатишни режиссёр Таран Сингх Бра таклиф қилган.

“Биз бу ерда президентни заиф ва бесамар етакчи сифатида танқид қилгани йиғилдик. У ўз солиқ декларациясини чоп этишдан жуда қўрқади”, деб айтган режиссёр ҳамда айни вақтда Трамп “Шимолий Кореяни ким биринчи бўлиб йўқ қилади?” деган ўйинни бошлаганини таъкидлаб ўтди.

Айтиш жоизки, Трампнинг ўзи ҳозирда Оқ уйда бўлмай, Нью-Жерсидаги гольф-клубида таътил ўтказмоқда.

Мавзуга оид