Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сурия армияси ИШИДнинг Ҳомс вилоятидаги энг йирик таянч нуқтасини озод қилди
Сурия ҳукумати ва иттифоқ кучлари қўшинлари ИШИДнинг Ҳомс вилоятидаги энг йирик таянчи нуқтаси бўлган Ас-Сухна шаҳрини бутунлай озод қилишди.
«Сурия армияси ИШИДнинг Ҳомс вилоятидаги энг сўнгги таянч нуқталаридан бири бўлган Ас-Сухна шаҳрини тўла озод қилди. Ҳозирда шаҳар портловчи қурилма ва миналарга текширилмоқда, уларни ИШИД жангарилари ўрнатиб кетган», - дея вазият билан таниш манбанинг сўзларини келтиради РИА Новости.
Таъкидланишича, ҳужумдан бир неча кун аввал шаҳар Сурия армияси томонидан ўраб олинган.
Аввалроқ Сурия армияси Иордания билан чегаранинг бир қисмини ўзига қайтаргани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
08:33 / 02.06.2026
Венада Асад даври генерали устидан суд бошланди
08:29 / 01.06.2026
Ўзбекистон Сурияга маҳсулот экспорт қилишни бошламоқчи
20:33 / 30.05.2026
«Меҳр» операциялари натижасида 530 дан ортиқ киши Ўзбекистонга қайтарилди
18:07 / 30.05.2026