Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Буюк Британиянинг ЕИдан чиқиш муддати эълон қилинди
Буюк Британия 2019 йилнинг мартида Евроиттифоқни (ЕИ) тарк этишни режалаштирмоқда. Шу билан бирга мамлакат Божхона иттифоқи ва ЕИ умумий бозоридан ҳам чиқади. Бу ҳақида молия вазири Филип Хэммонд ва ташқи савдо вазири Лиам Фокс берган маълумотга асосланиб, The Sunday Telegraph хабар берди.
"Биз Божхона иттифоқидан чиқамиз ва мустақил, очиқ савдо державаси сифатида энг фойдали савдо битимлари муҳокамаси учун эркинликка эга бўламиз", - дейилади мақолада.
Вазирлар шунингдек Brexit'дан кейинги зарур ўтиш даври "абадий давом этиши мумкин эмас"лигини таъкидлашди.
Бундан аввал бюджет бўйича комиссар Гюнтер Эттингер Буюк Британия Евроиттифоқ таркибидан чиққанидан кейин ЕИ бюджетида йилига 12 миллиард евро етишмаслиги ҳақида айтганди.
Мавзуга оид
08:44 / 02.06.2026
Сассекс университети Ўзбекистонда кампус очиш имкониятини кўриб чиқмоқда
08:50 / 01.06.2026
ЕИ Россия нефтига нисбатан янги санкцияларни тайёрламоқда
21:22 / 22.05.2026
Британияда TikTok ва YouTube болалар учун хавфсиз эмас деб топилди
23:07 / 20.05.2026