Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Швеция шаҳарларидан бирида отишма рўй берди
13 август куни Швециянинг Мальмё шаҳрида отишма рўй берди. Бу ҳақида Sydsvenskan нашри хабар берди.
Манбага кўра, отишма бинолардан бирида қайд этилган. Бунинг натижасида уч киши жабрланган, улардан икки нафари оғир аҳволда.
Тахминан 70-100 киши воқеа жойидан қочиб кетган. Бир неча киши полицияга қўнғироқ қилган.
Воқеа содир бўлган жойга ҳуқуқ ҳимоячилари ва тез тиббий ёрдам етиб келган. Жабрланганлар шифохонага ётқизилиган.
Манбага кўра, ҳозирча воқеа юзасидан ҳеч ким қўлга олинмаган. Жиноят содир бўлган жой атрофи ўраб олинган, гувоҳлар сўроқ қилинмоқда ва ашёвий далиллар қидирилмоқда.
Мавзуга оид
22:29 / 13.06.2026
Ўзбекистон ва Швеция ўртасида илк бор миграция соҳасида битим ва қўшма декларация имзоланди
23:00 / 10.06.2026
Швеция ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларига очилмоқда
09:05 / 29.05.2026
Швеция Украинага Gripen қирувчи самолётларини беради
12:40 / 24.05.2026