Жаҳон | 08:19 / 14.08.2017
5699
1 дақиқада ўқилади

Буркина-Фасодаги кафега уюштирилган хуружда 17 киши қурбон бўлди

Буркина Фасодаги кафелардан бирига уюштирилган қуролли ҳужум оқибатида 17 киши ҳалок бўлди, 8 киши яраланди. RFI радиосининг Африкадаги шўъбаси мамлакат алоқа вазири Реми Данжинуга асосланган ҳолда шу ҳақда хабар қилмоқда.

Ҳалок бўлганлар ва жабрланганларнинг фуқаролигига аниқлик киритилмаган. Данжинуга кўра, улар "турли миллат вакилларидир", дея хабар қилмоқда радио.

Бундан ташқари, вазир ҳукумат тергов ишларини бошлаганини маълум қилган. Хавфсизлик кучлари мамлакат аҳолисини хотиржамликка чақириб, ушбу ҳудуддан йироқ юришни тавсия қилган. 

Аввалроқ, 3 киши, шу жумладан Туркия фуқароси ҳалок бўлгани ҳақида хабарлар пайдо бўлган эди. 

Хабарларга кўра, 3 нафар қуролланган эркак киши "Истанбул" кафесига машинада келиб, кафедагиларга қарата ўқ уза бошлаган. Шундан сўнг, армия жиноятчиларга қарши ҳужумни бошлаган, ўртада отишма рўй берган. 

Мавзуга оид