Аввалроқ NYT КХДР ракеталари учун двигателлар Украинадан олинган бўлиши мумкинлигини хабар қилганди.
Унинг сўзларига кўра, баъзи хорижий ОАВ “Южмаш”нинг ракета технологиялари Шимолий Кореяга берилгани бўйича ёлғон маълумот тарқатишни бошлади.
Турчиновнинг сўзларига кўра, бу маълумот ҳеч қандай асосга эга эмас, ҳамда афтидан, “рус махсус хизматлари томонидан қўзғатилган”.
Унинг таъкидлашича, Украина КХДРдаги ҳукмрон режимни “тоталитар, хавфли, деб ҳисоблайди ҳамда бу давлатга қарши барча санкцияларни қўллаб-қувватлайди”.











