Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ким Чен Ин ҳарбийларга Гуамга исталган вақтда зарба беришга тайёр туриш ҳақида буйруқ берган
Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин ҳарбийларга АҚШ ҳудудига исталган вақтда зарба беришга тайёр туриш ҳақида буйруқ берган, деб хабар қилмоқда Reuters.
Унинг сўзларига кўра, Қўшма Штатлар хавфли ҳарбий можародан қочиш учун тўғри танловни амалга ошириши лозим.
Шунингдек, Ким Чен Ин Корея халқ армияси зобитлари билан Американинг Гуамдаги базасига зарба бериш бўйича режаларни муҳокама қилган.
«АҚШ... тўғри қарорни қабул қилиши керак ҳамда улар Корея ярим оролида кескинликни камайтириш ва хавфли ҳарбий тўқнашувнинг олдини олиш истагида эканликларини маълум ҳаракатлар орқали кўрсатиб бериши даркор», - деган у.
Аввалроқ АҚШ давлат котиби Рекс Тиллерсон ва Пентагон раҳбари Жеймс Мэттис Вашингтон Пхеньян билан мулоқот ўтказишга тайёр экани ҳақида ёзишганди.
Мавзуга оид
09:20
Трампнинг яқин иттифоқчиси Миллий разведкага раҳбарлик қилади
21:07 / 02.06.2026
АҚШ Эрон билан музокара ўтказишнинг асосий шарти сифатида Ҳўрмуз бўғозини очишни талаб қилмоқда
20:29 / 02.06.2026
АҚШ сўнгги йилларда биринчи марта Россиядаги Халқаро иқтисодий форумда иштирок этади
18:05 / 02.06.2026