Жаҳон | 18:30 / 16.08.2017
16686
1 дақиқада ўқилади

Россияда террорчилар учун асосий нишон нима экани айтилди

Фото: ТАСС

Россия Хавфсизлик кенгаши котиби Николай Патрушевнинг маълум қилишича, мамлакатдаги транспорт инфратузилмаси ва объектлари халқаро террорчиларнинг асосий мақсадидир. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар бермоқда.

«Биздаги маълумотларга кўра, транспорт инфратузилмаси объектлари ва транспорт воситалари халқаро террорчилик ташкилотларининг устувор мақсади бўлиб қолишда давом этмоқда», - деган у.

Аввалроқ Путин мудофаага харажатлар қисқаришини маълум қилганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид