Жаҳон | 10:04 / 16.08.2017
6949
1 дақиқада ўқилади

Вашингтонда Линкольн мемориали таҳқирланди

Номаълум вандаллар АҚШ пойтахти Вашингтондаги энг машҳур диққатга сазовор жойлардан бири бўлган Линкольн мемориалининг устунларидан бирига қизил рангда номақбул сўзлар ёзиб кетишди. 

АҚШ миллий боғлари хизмати ходимлари айни вақтда ушбу вандаллик ҳужуми оқибатларини бартараф этиш билан шуғулланишмоқда.  

Маълум қилинишича, вандаллар тахминан “Қонун бир тийин” деган сўзларни қўпол шаклда ёзиб кетишган.

Ҳозир воқеа жойи ўраб қўйилган, номақбул ёзув эса қоғозлар билан ёпиб чиқилган.

Вандалларни қидириш ишлари олиб борилмоқда, воқеа жойида ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ишлашмоқда.

Линкольн мемориали АҚШнинг 16-президенти Авраам Линкольн шарафига қурилган. Унинг президентлиги Фуқаролик уруши йилларига (1861-1865) тўғри келган. 1914-1922 йилларда қурилган мемориал Линкольннинг  барча одамлар эркин бўлишлари кераклигига ишончини ифодалайди. Мемориалга ҳар йили 6 млн дан кўпроқ одам ташриф буюради. 

Мавзуга оид