Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Нефть қазиб чиқариш бўйича қайси мамлакат етакчилик қилмоқда?
Жорий йилнинг июнь ойида Россия нефть қазиб чиқариш бўйича яна бир бор Саудия Арабистонини ортда қолдирди. Бу ҳақида Joint Organisations Data Initiative (JODI) ташкилоти сайтида хабар берилди.
Маълум бўлишича, Россия - суткасига ўртача 10,323 миллион баррель, Саудия Арабистони эса 10,070 баррель нефть қазиб чиқарган.
Манбага кўра, Саудия нефтининг экспорти жуда паст бўлган, у май ойига нисбатан тахминан 1 фоизга пасайган. Экспертларнинг таъкидлашича, мазкур тенденция сақланиб қолган тақдирда, у йил охирига бориб мамлакатдаги иқтисодий вазиятга таъсир кўрсатиши мумкин.
JODI маълумотларига кўра, Россия 2017 йилнинг январь ойида нефть қазиб чиқариш борасида Саудиядан ўзиб кетган ва шу кунга қадар ўз позициясини сақлаб келмоқда.
Мавзуга оид
13:58
Эрон уруши: БАА ва Саудия ўртасидаги яширин зиддиятлар юзага чиқди
21:41 / 05.05.2026
Қозоғистон 2027 йилда Россиядан электр энергияси олишни тўхтатади
07:38 / 05.05.2026
Россия ва Украина вақтинчалик сулҳ эълон қилди
09:23 / 04.05.2026