Барселона яқинида яна бир теракт амалга оширилди
Каталония полицияси 18 августга ўтар кечаси Барселонадан жанубда жойлашган Камбрильс шаҳрида пиёдаларни машинада босишни амалга оширган 4 нафар жангарини йўқ қилди. Улар Барселонада амалга оширилган терактга ўхшаш ҳужум содир этмоқчи бўлганлар.
El Pais нашри терговчиларга иқтибос келтирган ҳолда террорчилар Камбрильс кўчалари бўйлаб Audi машинасида ҳаракатланиб, йўлда учраган пиёдаларни босишга ҳаракат қилганларини, бироқ улар полиция томондан ўққа тутилганларини маълум қилган. Жангарилар ўлишларидан олдин 7 кишига, жумладан бир полициячига жароҳат етказишга улгурганлар. Жароҳатланганлардан 2 нафарининг аҳволи оғир. Нашр шунингдек гувоҳларга асосланиб, жангариларда худкуш камарлари бўлганини маълум қилган. Бироқ бу маълумот тасдиқланмаган.
Таъкидланишича, полиция отишма вақтида яна бир жангарини яралаган, у ҳибсга олинган.
Ҳукумат аҳолидан операция якунланмагунча уйларини тарк этмасликни сўраган.
Бу теракт Каталонияда бир кун ичида амалга оширилган иккинчи ҳужум бўлди. 17 август кечки пайт оқ рангдаги микроавтобусда бўлган ҳайдовчи Барселонанинг марказий кўчалари билан ҳаракатланиб, Рамбла кўчасининг пиёдалар юрадиган қисмига бурилиб, у ерда одамларни машинада боса бошлаган. Охирги маълумотларга кўра, ҳужум оқибатида 13 киши ҳалок бўлган, 100 дан кўпроқ одам жабр кўрган. Полиция терактда гумон қилинган икки кишини қўлга олган.
Испанияда бўлиб ўтган воқеалар муносабати билан 3 кунлик мотам эълон қилинди.
Мавзуга оид
13:34 / 11.11.2024
«Барса» ўйинида можароли қарор, Шомуродов яна мураббийсиз қолди. Кун ўйинлари
12:28 / 07.11.2024
«Вилла» ўйинида аҳмоқона пеналти, «Барса» истаганча гол урмоқда. Кун ўйинлари
12:26 / 04.11.2024
«Барса»ни тўхтатиб бўлмаяпти, «МЮ» ўзига келмоқда. Кун ўйинлари
12:52 / 27.10.2024