Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фотомақола: Андижон шаҳрида гуллар байрами
Ҳар йили “Андижонни кўркам ва обод вилоятга айлантирайлик” шиори остида ўтказиладиган ушбу кўрик-танловни халқ меҳр билан “Гуллар байрами”, деб аташи бежиз эмас.
Тадбирга тайёргарлик вилоятнинг барча туманлардаги ҳар бир кўча, хонадон, маҳалла гузарларини обод қилишдан бошланади. Ҳудудларга мавсумий ва кўп йиллик гуллар экилади. Кўрик-танловни том маънода меҳнат ва санъат байрами, деб ҳам аташ мумкин. Режа асосида ҳар бир туман ва шаҳарда ўтказиладиган тантаналар куни нуфузли ҳайъат аъзолари жойларда амалга оширилган ишлар - ободонлаштириш, ишлаб чиқариш корхоналаридаги шароитлар билан танишадилар.
Бугун ана шундай тадбир Андижон шаҳрида бўлиб ўтди. Вилоятнинг турли жойларидан ташриф буюрган меҳмонлар, жамоатчилик вакиллари гузарлар, таълим муассасалари, тиббиёт ташкилотлари, кўчалар ва ишлаб чиқариш корхоналарида бўлишди.

Шаҳарнинг энг файзли гўшаларидан бири бўлган Алишер Навоий номли маданият ва истироҳат боғи эса турфа гулларга тўлди. Муассасалар ва халқ амалий санъати усталари томонидан ташкил этилган кўргазмалар атрофи меҳмонлар билан гавжум. Ранго-ранг гуллар, ўзбекона қадриятиларимиз бўлган дўппидўз ва бешиксоз усталарнинг қўл ишлари, рассом ва дизайнерларнинг нафис ижод намуналари барчада катта таассурот уйғотди. Танлов доирасида бўш иш ўринлари ярмакаси ҳам ўтказилди.
Оқшом тушгач истироҳат боғи саҳнасида тақдирлаш маросими ва концерт дастури намойиш этилди.











Kun.uz мухбири Элмурод Эрматов, Андижон
Муаллиф олган суратлар
Мавзуга оид
19:01 / 10.05.2026
Андижонда “Ласетти” зовурга тушиб кетди
21:51 / 08.05.2026
Андижонда микроавтобусда 58 нафар болани ташиётган ҳайдовчи аниқланди
09:26 / 01.05.2026
Андижонда ер савдосида гумонланган ҳоким ёрдамчиси ва маҳалла раиси қўлга олинди
17:00 / 28.04.2026