Испанияда пайшанба куни давомли терактлар рўй берди: Барселонада машина кишилар устига бостириб борилди. Сўнгги маълумотларга кўра, 13 киши ҳалок бўлган, 100дан ортиқ киши жароҳатланди. Ҳужум ижрочиси қидирилмоқда. Испания ҳукумати ушбу ҳужумни теракт дея баҳолади, теракт учун жавобгарликни ИШИД зиммасига олди.

Бирданига уч зарба

Каталония марказидан хавотирли хабарлар кеча кечқурун келишни бошлади: Рамбла кўчасидаги кишиларни микроавтобус босиб юра бошлади. Ҳайдовчи минивэнни пиёдалар устига атайин бостириб борди ҳамда киоска билан тўқнашувдан сўнг тўхтади.

Ҳайдовчи машинани атайин “эгри-бугри чизиқ” бўйлаб ҳайдаган, у кўпроқ кишиларни босиб кетишни мақсад қилган. Бундай усулда теракт ижро этиш ИШИДга хос бўлиб, ташкилот террорчиси ўтган йилнинг ёзида Ниццада ҳам худди шундай ҳаракат қилганди.

Фото: AFP

Бир неча соат ўтиб, бошқа микроавтобус Барселонадан 120 километр масофада жойлашган Камбрильс шаҳрида кишиларни босиб ўтди. Бу ерда 7 киши жабрланди, полиция билан тўқнашувда 5 террорчи йўқ қилинди. Полициянинг маълум қилишича, йўқ қилинган террорчиларда худкушлар қурилмаси бўлган.

Каталония ҳукумати Камбрильс ва Барселонадаги ҳодисалар бир-бирига боғлиқ экани ҳақида дарҳол маълум қилди. Бундан ташқари, Барселонадан 160 километр масофада жойлашган Альканарда яна иккита портлаш содир бўлди. Бомба тайёрлаётган жангари ҳалок бўлди. 

13 киши ҳалок бўлди

Барселонадаги теракт натижасида жароҳатланганлар сони 100 нафардан ошиб кетди. 13 киши қурбон бўлган, маҳаллий ҳукумат вакилининг сўзларига кўра, бу рақам ошиши мумкин: яна 15 киши оғир аҳволда қолмоқда.

Каталония пойтахтида юз берган теракт натижасида ҳаммаси бўлиб 24 давлат фуқароси жабрланди: Испания, Франция, Германия, Голландия, Аргентина, Венесуэла, Бельгия, Перу, Руминия, Ирландия, Куба, Греция, Македония, Буюк Британия, Австрия, Покистон, Тайвань, Канада, Эквадор, АҚШ, Филиппин, Кувайт, Туркия ва Хитой. La Vanguardia газетаси маълумотларига кўра, ҳалок бўлганлардан уч нафари – Германия фуқароси, бири – бельгиялик.

Фото: AFP

Бундан ташқари, Камбрильсдаги теракт натижасида яраланган беш инсон шифохонага етказилди. Улардан бири жуда оғир ҳолатда.