"Украина хавфсизлик хизмати ходимлари Киев вилоятида Франция фуқаросини қўлга олди. У ЕИ ҳудудида ўта оғир жиноятларни содир этишга алоқадор", — дейилади хабарда. 

УХХ мамлакатда Европа компанияларининг 200 млн маблағини ўмаргани учун судланган Франция фуқароси борлиги хусусида ахборот олган. У 5 йил мобайнида Европа давлатларида Франция судидан қочиб юрган. УХХ ходимлари жиноятчи 3 кун аввал Украинага келганини аниқлашган ва уни қўлга олишган. 

Таъкидланишича, у билан бирга ЕИ да содир этган жинояти учун халқаро қидирувда бўлган яна биир хорижлик қўлга олинган. 

"Тўпланган ҳужжатлар прокуратурага топширилган. У Интерпол ва Европол томонидан қидирилаётган жиноятчиларни қайтариш масаласини ҳал этади", — дейилади УХХ хабарида.