Бошпанасиз қолган аёл тақдири нима бўлди?
Facebook ижтимоий тармоғида бир фарзанди билан бошпанасиз, кўчада қолган аёл ҳақида хабар тарқалди. Бу аёлни 13 август куни тармоқ фойдаланувчиси Андижон вилояти Шаҳрихон-Бўз туманлари оралиғида кўрганини ва яқиндан ёрдам бераётганини ёзиб, видеоёзув ҳам қолдирган. Бу воқеа кўплаб мунозараларга сабаб бўлди.
Аввал ижтимоий тармоққа хабар қолдириб, хотини билан бирга болали аёлга кўмак берган Отабек исмли йигит билан боғланганимизда у Шаҳрихон туман ҳокимлигига мурожаат қилганини айтди.
Айни пайтда тақдир синовига дуч келган Зиёда Йўлдашева ва унинг қизини туман ҳокимлиги Бобочек маҳалласидаги икки хонали бўш турган бинога жойлаб, жиҳозлар ва озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаган. Ҳокимлик вакили беш ёшли боласини ҳеч қандай муаммосиз боғчага олиниши, ҳамда онаси ишга жойлаштирилишини айтди.
Аёл тақдирига тўхталадиган бўлсак, уни икки марта шаръий никоҳ орқали турмуш қургани ва иккинчи эри вафот этгандан сўнг шундай ҳолатга тушганини гапириб берди. Ота-онаси оламдан ўтиб кетган.
Шаҳрихон туман ҳокимияти бошпанасиз аёлни алоҳида уй билан таъминлаш ва уни ишлик қилиш ҳаракатида.
Аёлнинг тўрт мучаси бутун, қизчаси ҳам соғлом. Унинг билими етарли бўлмагани учун қаерга мурожаат қилишни билмаган. Ижтимоий муҳофазага муҳтожлиги бор. Жамиятга қўшилиб, меҳнат қилиб ҳаёти изга тушиши учун ўзи ҳам ҳаракат қилиши лозим. Отабек исмли йигитни унга яқиндан ёрдам бергани эса эътиборга молик.
Инсон тақдирига бефарқ бўлмай, ўз ёрдамини бермоқчи бўлган юртодошларимиз учун:
PayMe/Click: 8600 0602 0091 9752
Мавзуга оид
11:09 / 08.11.2024
Андижонда коттежлар қуриш учун ер ҳужжатини расмийлаштириб бериш эвазига 230 минг доллар талаб қилган шахс ушланди
14:41 / 06.11.2024
5 сотих ерни фуқарога расмийлаштириб бермоқчи бўлган экология бўлими бош инспектори 20 минг доллар билан ушланди
16:17 / 02.11.2024
Андижонда ишчидан алиментдан қарзини ушлаб қолмаган фермер жаримага тортилди
11:52 / 02.11.2024