Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойнинг санкциялари иш бермади: КХДР экспорт орқали 270 млн доллар ишлаб олди
КХДР кўмир ва темир рудаси экспорти орқали тахминан 270 млн доллар ишлаб олишга муваффақ бўлди. Бу Хитой тижорат вазирлиги Пхеньянга қарши киритган санкциялар қарамай юз берди, деб хабар қилинади БМТ экспертлари ҳисоботи. Бу ҳақда Kyodo агентлиги маълум қилди.
Аниқлик киритилишича, Шимолий Корея ХХРга юқоридаги маҳсулотларни етказиб бериш йўналишини Жануби-Шарқий Осиё давлатларига қараб ўзгартирган.
Шунингдек, ҳисоботда «оммавий қирғин қуролларини йўқ қилишга йўналтирилган чораларнинг кучсизланиши» ҳам таъкидлаб ўтилган.
Экспертларнинг қайд этишича, КХДР ядро дастурини молиялаштириш манбаларини тўсиб қўйиш мураккаб бўлган вазият юзага келган.
Аввалроқ КХДР Хитойдан озиқ-овқат маҳсулотлари импортини бир неча баробарга оширгани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
17:41 / 30.06.2026
Қошғар: Ўзбек маҳаллаларини эслатувчи қадимий шаҳар
18:38 / 26.06.2026
Пекиндаги энг баланд бинога енгил моторли самолёт урилди
20:44 / 24.06.2026
Хитойнинг LineShine суперкомпютери дунёдаги энг кучли деб топилди
11:22 / 23.06.2026