Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ОАВ: Клинтон ўз китобида Трампни ҳақорат қилди
Фото: Reuters
АҚШдаги 2016 йилги президентлик сайловларида Демократлар партиясидан номзод бўлган Ҳиллари Клинтон ўз хотира китобида рақиби, Оқ уйнинг амалдаги раҳбари Дональд Трампни ҳақорат қилган. ABC телеканали ўз сайтида собиқ давлат котибининг китобидан бир парча келтирди.
Хусусан, Клинтон 2016 йилнинг 9 октябрь куни Сент-Луисда бўлиб ўтган сайловолди дебатларнинг иккинчи тури ҳақидаги хотираларида Трампни «аёлларни қўрқитишни ёқтирадиган аблаҳ» деб атаган.
Демократлардан собиқ номзоднинг сўзларига кўра, у рақиби жуда яқин масофага яқинлашганида ўзини ноқулай ҳис қилган.
«Сиз нима қилган бўлардингиз? Хотиржам бўлиб, табассум қилишда давом этармидингиз? Ёки сиз бурилиб, унинг кўзига қарардингиз ҳамда «Бир қадам ортга, аблаҳ, мендан нари кет. Биламан, сен аёлларни қўрқитишни ёқтирасан, бироқ мени чўчита олмайсан» деб баланд овоз айтардингиз», - дея ёзади Клинтон.
Ҳиллари Клинтоннинг «Нима рўй берди?» номли китоби 12 сентябрь куни чиқади.
Мавзуга оид
13:42 / 10.03.2026
Эронга АҚШ махсус кучлари юборилиши ҳақидаги хабарлар инкор этилди
18:07 / 07.03.2026
Андижонлик қиз келинлик уйига 800 та китобдан иборат сеп билан борди
22:32 / 04.03.2026
Клинтонлар Эпштейн иши бўйича кўрсатма берди – тафсилотлар
18:46 / 03.03.2026