Вайронкор “Хато” тўфони Жанубий Хитойда 12 кишининг умрига зомин бўлди
Жанубий Хитой минтақасига 23 августда ёпирилган “Хато” тўфони 12 кишининг умрига зомин бўлди. Бу ҳақда Хитой марказий телевидениеси хабар бермоқда.
Тўфон оқибатида Хитойнинг махсус маъмурий туманлари бўлган Макао ва Ҳонгконг, Гуандун ва Фуцзянь вилоятлари жабр кўрган.
Тўфон Макаода энг кўп сондаги қурбонларга олиб келди. Ҳукуматнинг охирги маълумотларига кўра, бу ерда 8 киши ҳалок бўлган, 153 киши шифохонага ётқазилган.
Чжухай шаҳри (Гуандун вилояти) маъмурияти икки киши ҳалок бўлгани, 275 уй вайрон бўлгани, иқтисодий зиён 825 млн долларни ташкил қилганини маълум қилган.
Шунингдек, Чжуншань шаҳрида ҳам табиий офат оқибатида 2 киши ҳаёти узилган.
Ҳонгконгда қурбонлардан қочишга муваффақ бўлинган, бироқ шифохоналарга 120 киши турли жароҳатлар билан етказилган.
Тўфон мамлакат жанубининг транспорт тизимида жиддий муаммолар келтириб чиқарган, бир нечта юқори тезликдаги темир йўл йўналишлари, жумладан Гуанчжоу-Шэньчжэнь-Ҳонгконг, Сямэнь-Шэньчжэнь йўналишларида қатнов тўхтатилган.
23 августдаги маълумотларга кўра, Чжухай аэропортида 247 та ички ва халқаро рейс, Шэньчжэнь аэропортида эса 298 та рейс бекор қилинган, 44 та рейс ушланган. Макао аэропортида 55 та рейс қолдирилган. Ҳонгконг аэропорти энг кўп талофат кўрган, бу ерда 365 та рейс бекор қилинган, 37 таси ушланган.
Кучли ёмғирлар ва шамоллар бинолар қулаши, дарахтлар ағдарилиши, алоқа ва электр таъминоти линиялари узилишига олиб келди. Кучли тўлқинлар оқибатида Ҳонконг ва Шэньчжэнддаги кўприклар ва денгиз портлари талофат кўрди.
24 август эрталаб тўфоннинг мамлакат ичига кириб бориши ва сустлашиши билан шторм хавфи бекор қилинди.
Дастлабки маълумотларга кўра, табиий офат оқибатида Ҳонгконгнинг ўзида кўрилган зарар 1,02 млрд долларга баҳоланмоқда.
Мавзуга оид
00:28 / 06.09.2024
Ҳонгконгда «Яги» супертайфуни туфайли 100 дан ортиқ рейс бекор қилинди
14:51 / 19.08.2024
Хитой АҚШ ва Японияни Жанубий Хитой денгизидаги вазиятга аралашишда айблади
18:31 / 30.07.2024
Ўзбекистонлик ўқувчи илк бор Халқаро иқтисодиёт олимпиадасида совриндор бўлди
17:05 / 30.07.2024