Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Маккада фожиали тарзда ҳалок бўлган зиёратчи аёл ўзбекистонлик бўлгани ҳақидаги тахминлар рад қилинди
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Макка шаҳрида Ҳаж зиёрати чоғида Ҳарамдан тушиб кетган аёл ўзбекистонлик эмаслиги ҳақида баёнот берди. Бу ҳақдаги эълон идоранинг расмий сайтида нашр этилди.
Фожеа 22 август, сешанба куни юз берган эди.
«Шу кунларда ижтимоий тармоқларда Маккаи мукаррамадаги Ҳарамда юз берган фожиа видеоси кенг тарқалмоқда. Видеотасвирда Ҳарамнинг юқори қаватидан бир аёл пастга тушиб кетган ва унга биринчи ёрдам кўрсатаётганлар орасида ўзбекистонлик зиёратчи ҳам кўринган. Шу сабабли йиқилган аёл ҳам ўзбекистонлик зиёратчилардан бири деган нотўғри маълумот тарқалган», — дейилади хабарномада.
«Ўзбекистон ишчи гуруҳи мазкур масалани атрофлича ўрганди. Ўзбекистондан келган зиёратчилар соғ-саломат ҳолда ибодатларини давом эттирмоқда», — дейилади идора баёнотида.
Ҳарам хавфсизлик хизмати йиқилган аёл эфиопиялик зиёратчилардан эканини аниқлади.
Мавзуга оид
18:42 / 12.04.2026
Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳажга боришда фирибгарларга алданиб қолмасликка чақирди
17:07 / 02.04.2026
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Ислом цивилизацияси марказига кўчиб ўтди
18:10 / 18.02.2026
Нима учун Рамазон ойининг бошланиши айрим давлатларда фарқ қилмоқда?
22:15 / 17.02.2026