Стивен Кинг Дональд Трампни блоклаб қўйди
Америкалик ёзувчи Стивен Кинг АҚШ президенти Дональд Трампни блоклаб қўйди. Бу ҳақда ёзувчи микроблогида хабар берган.
«Дональд Трамп мени твиттерда блоклаб қўйди. Мен, шу тариқа, уни «У» ва «Мистер Мерседес»ни кўрмаслиги мақсадида тўсиб қўймоқдаман. Сиз учун ҳеч қандай масхарабозлар йўқ, Дональд», - дея маълум қилди Кинг.
«У» - Кингнинг Пеннивайз исмли ёвуз масхарабоз ҳақидаги шу номдаги романи асосида суратга олинган фильм бўлса, «Мистер Мерседес» - бу Кингнинг шу номдаги детективи асосидаги сериалдир. У ишга қайтишга мажбур бўлган полициячи ҳақида ҳикоя қилади.
Аввалроқ Стивен Кинг Трамп ва Ким Чен Ин «сайёранинг энг ақлдан озган кишиси» номи учун курашаётгани ҳақида маълум қилганди.
Мавзуга оид
23:47 / 14.08.2024
Х ижтимоий тармоғи ноқонуний ишдан бўшатилган ходимига 550 минг евро компенсация тўлайди
10:11 / 01.11.2023
Маскнинг ҳаракатлари туфайли Twitter қиймати 55 фоизга тушиб кетди
22:42 / 26.10.2023
Маск X платформасида янги функция ҳақида эълон қилди
21:13 / 19.09.2023