Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ёз тугамоқда. Мбаппе иши ҳали ҳал бўлмади
«Монако» ҳужумчиси Килиан Мбаппе «Пари Сен-Жермен» ёки «Реал»га ўтади.
Парижликлар жамоаси 18 ёшли бу футболчи трансфери учун музокараларни давом эттирмоқда, аммо «Монако» рақибни кучайтиришни истамаяпти ва футболчини «Реал»га сотмоқчи.
The Telegraph хабарига кўра, «Монако» Мбаппени 180 миллион еврога баҳолаган. Жамоада шунингдек, футболчини яна бир мавсумга олиб қолиш режаси мавжуд. Парижликлар ушбу футболчини катта пулга сотиб олиш орқали молиявий фэйр-плей қоидасини бузиш эҳтимоли мавжуд, лекин жамоа вариантларни кўриб чиқмоқда.
«Реал» Мбаппе трансферини кейинги йилга қолдириши ҳам мумкин. Жамоа бош мураббийи ёш футболчига ҳозирги таркибда жой топиб бера олмаслигини айтган.
Қайд этиш керакки, ёш футболчини бош мураббий Леонарду Жардим машғулотлардан четлатган, у жамоа ўйинларида қатнашмаяпти.
Мавзуга оид
10:45 / 05.07.2026
ЖЧ кундалиги. Парагвай Францияни қийнади, Марокаш Канадани жазолади
12:18 / 01.07.2026
ЖЧ кундалиги. Мбаппе Мессини таъқиб қилмоқда
10:40 / 01.07.2026
Монакодаги портлаш бўйича терговда УХХ номи тилга олинди
16:25 / 30.06.2026