Оқ уй: КХДР бўйича барча вариантлар кўриб чиқилмоқда
АҚШ президенти Дональд Трамп КХДР томонидан навбатдаги баллистик ракета учирилганига муносабат билдирди.
«Жаҳон КХДРнинг сўнгги хабарини аниқ тушунди: бу режим ўз қўшнилари, БМТнинг барча аъзоларини ҳурмат қилмаслигини, шунингдек, ўзини тутиш бўйича халқаро қоидаларининг минимал стандартларига ҳам мос келмаслигини кўрсатди», - дейилади Оқ уй баёнотида.
Хабарда аниқлик киритилишича, муаммога ечим топиш бўйича барча вариантлар кўриб чиқилмоқда.
«Қўрқитувчи ва беқарорлаштирувчи ҳаракатлар фақатгина минтақа ҳамда жаҳоннинг бошқа давлатлари ўртасида яккаланишни кучайтиради. Барча вариантлар кўриб чиқилмоқда», - дея таъкидланади хабарда.
Аввалроқ Лавров Россиянинг КХДР бўйича позициясини маълум қилганди.
Мавзуга оид
11:30
АҚШ Конгрессида шатдауннинг олдини олиш учун лойиҳа тақдим этилди
22:03 / 22.09.2024
Трамп дебат ўтказиш ҳақидаги Ҳаррис таклифини рад этди
23:13 / 21.09.2024
Ҳаррис сайлов кампаниясида Трампдан уч баробар кўп маблағ тўплади — ОАВ
20:40 / 21.09.2024