Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Афғонистон шарқида портлаш юз берди
Афғонистоннинг Нангархар шарқий вилоятидаги Жалолобод шаҳрида афғон депутати Зохир Қодирнинг уйига яқин ерда портлаш рўй берди. Бу ҳақда Tolo News телеканали губернатор вакилига асосан хабар қилган.
Амалдорнинг маълумотларига кўра, портлаш оқибатида қурбонлар бор, бироқ бу борада аниқ маълумот ҳозирча йўқ. Губернаторнинг ўзи портлашдан аввал парламентарий Қодирнинг икки қўриқчисига ўқ узишгани ҳақида хабар берган.
Гувоҳларнинг сўзларига кўра, портлашдан бироз аввал отишма рўй берган.
29 август куни Кобул шаҳрида АҚШ элчихонасидан унча узоқ бўлмаган ерда портлаш юз берганди.
Мавзуга оид
18:19 / 22.06.2026
Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида авиақатновлар сони оширилади
09:05 / 17.06.2026
Афғонистондан олиб кирилган 37,6 кг гиёҳвандлик воситалари фош этилди
10:50 / 12.06.2026
Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида қўшимча темирйўл қурилиши мумкин
11:30 / 11.06.2026