Жаҳон | 08:28 / 30.08.2017
3430
1 дақиқада ўқилади
Исроил элчиси Мисрга 9 ойдан сўнг яна қайтиб келди
Исроилнинг Қоҳирадаги элчиси Дэвид Говрин Мисрга тўққиз ойдан сўнг қайтиб келди, деб хабар бермоқда Anadolu.
Таъкидланишича, Мисрни ўтган йилнинг ноябрида тарк этган дипломат Қоҳирага 29 август куни Исроил пойтахти Тель-Авивдан учиб келган.
Дастлабки маълумотларга кўра, у Мисрга Исроил дипломатик ваколатхонаси ишининг тикланиши билан боғлиқ хавфсизлик чораларини муҳокама қилиш учун келган.
2016 йилнинг ноябрида Исроилнинг Қоҳирадаги элчихонаси ходимлари элчи Давид Говрин бошчилигида Мисрни ҳеч қандай тушунтиришларсиз тарк этишганди.
Аввалроқ АҚШ инсон ҳуқуқларининг бузилиши туфайли Мисрга 300 млн доллар ажратишдан бош тортганди.
Мавзуга оид
12:00 / 11.11.2024
Исроилнинг янги мудофаа вазири: «Ҳизбуллоҳ» мағлуб этиб бўлинди
10:45 / 09.11.2024
Ливан: Исроилнинг UNIFIL ва Ливан армияси ҳарбийларига ҳужумлари уруш жиноятлари ҳисобланади
17:40 / 08.11.2024
«Маккаби» мухлислари Амстердамда Фаластин байроғини ёқиб, тартибсизлик келтириб чиқаришди ва сўнг таксичилар тақибига учрашди
17:32 / 08.11.2024