Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фотожамланма: Москвада Қурбон ҳайитининг нишонланиши
Жорий йилда Қурбон ҳайити 1 сентябрь куни нишонланмоқда. Қурбон ҳайити – ислом дунёсининг энг асосий байрами бўлиб, бутун дунёда нишонланади ва ҳажнинг якунланишини билдиради. Шу куни мусулмонлар эрта тонгдан ҳайит намозини ўқиб, қурбонлик учун қўй, мол, ҳўкиз ёки туя сўйишади. Қурбон ҳайити анъанавий равишда уч кун давомида нишонланади. Байрамнинг бошланиш санаси мусулмонлар ой тақвими бўйича белгиланади ва ҳар йили ўзгаради. Жорий йилда Россияда Қурбон ҳайити Билимлар куни билан бир кунга тўғри келди.
Москванинг Мир шоҳ кўчасида жойлашган жомеъ масжидига ҳайит намозини ўқиш учун ўн минглаб кишилар йиғилди. Хавфсизликни Росгвардиянинг тахминан 4,5 минг ходими таъминлаб турди. Россия ИИВ Бош бошқармаси маълумотларига кўра, Москвада ҳайит намозини ҳаммаси бўлиб 300 мингга яқин киши ўқиган.
Қуйида Москвада Қурбон ҳайити байрами нишонланиши тасвирланган фотосуратлар тақдим этилади.
Мавзуга оид
13:08 / 13.05.2026
Зеленскийдан тролл-фармон, «музлаган» фронт: урушда нима гап?
18:34 / 07.05.2026
Бу йил Москвадаги Ғалаба парадида Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари қатнашмайди
20:39 / 27.04.2026
Москвага қиш қайтди – фотолар
12:07 / 23.04.2026