Жаҳон | 13:31 / 02.09.2017
6194
1 дақиқада ўқилади

Майкл Делл Техасни тиклашга 17 млн доллар хайрия қилди

Фото: AFP/Brendan Smialowski

Dell компанияси асосчиси Майкл Делл рафиқаси Сюзан билан Техас штатини «Ҳарви» пўртанасидан сўнг тиклаш учун маблағлар йиғиш мақсадида хайрия жамғармаси ташкил этилганини маълум қилди.

Эр-хотин бу жамғармага 17 млн доллар ўтказиб берди ва уни кимдир 2 доллар берса, 1 доллардан тўлдириб боришга ваъда қилдилар.

"Техасда туғилган ҳар бир инсон бу табиий офатни юрагига яқин олмоқда. Бизнинг ҳар иккимиз Техасда туғилиб, катта бўлдик, Майкл катта бўлган Ҳьюстон кўчалари ҳозирда сув остида қолган", - дейилади Делл оиласининг баёнотида. Улар жамғармадаги пуллар миқдорини 100 млн долларга қадар етказиш ва унга ўз маблағлари ҳисобидан максимум 36 млн доллар хайрия қилишни мўлжаллашмоқда.

Бу хусусий секторда шу мақсадларга ажратилган энг йирик суммадир. АҚШ савдо палатаси маълумотларига кўра, Американинг 52 компанияси Техас аҳолисига жами 113 млн доллар хайрия қилди.

Мавзуга оид