Путин келажакда дунёга ким ҳукмронлик қилишини айтди
Сунъий онг соҳасида етакчи бўладиган давлат дунё устидан ҳукмронликни қўлга олиши мумкин. Бундай фикрни Россия президенти Владимир Путин Ярославлда ўтган “Келажакка интилаётган Россия” очиқ дарси давомида билдирди. Бу ҳақда РБК нашри хабар бермоқда.
“Сунъий онг – бу нафақат Россия, балки бутун инсоният келажагидир. Бу ерда улкан имкониятлар ва бугунги кунда башорат қилиниши қийин бўлган таҳдидлар мавжуд. Бу соҳада ким етакчи бўла олса, ўша дунё ҳукмрони бўлади”, деб айтган Путин.
Путиннинг айтишича, сунъий онг технологияларини ривожлантириш нафақат дунёга янги имкониятлар очиб беради, балки унга янги хавфлар солади. Путин сунъий онгни ривожлантириш соҳасида кимдир якка ҳукмрон бўлишини истамаслигини тан олган ва Россия монополчи мақомига даъвогарлик қилмаслигига ваъда берган.
“Агар биз бу соҳада етакчи бўлсак, у билан ҳозирда атом технологиялари, ядро технологияларимизни бўлишаётганимиздек бўлишамиз”, деб қўшимча қилган Путин.
Мавзуга оид
23:02 / 25.09.2024
Путин: «Бизга оддий қурол билан ҳужум ҳам ядро зарбасига асос бўлади»
19:43 / 25.09.2024
Россиялик мулозимлар ва The Washington Post таҳлилчилари Кремлнинг ядровий таҳдидлари «энди ҳеч кимни қўрқитмайди» дейишмоқда
23:20 / 23.09.2024
Кремл Путиннинг янги ядровий ракеталари синови муваффақиятсиз кечганидан бехабар эканини маълум қилди
10:50 / 21.09.2024