Президент фармони имзоланди: 5 сентябрдан Ўзбекистон банкларида валюта эркин сотила бошланади
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2 сентябрь куни «Валюта сиёсатини либераллаштириш бўйича биринчи галдаги чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-5177-сонли фармонни имзолади.
Фармон матнига кўра, 2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг 5 асосий йўналишлари бўйича Ҳаракатлар стратегиясига биноан, шунингдек, валютага оид тартибга солишнинг бозор механизмларини жорий этиш, мамлакатнинг экспорт салоҳиятини ошириш, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни фаол жалб қилиш, ички ва ташқи бозорларда миллий ишлаб чиқарувчиларнинг рақобатбардошлигини ошириш, республикада инвестицион иқлим ва ишбилармонлик муҳитини яхшилаш мақсадида қабул қилинмоқда.
Фармонга кўра 2017 йилнинг 5 сентябридан бошлаб:
Ўзбекистон Республикаси юридик шахслари жорий халқаро операциялар (товарлар, меҳнатлар ва хизматлар импорти, фойдани репатриация қилиш, кредитларни сўндириш, сафар харажатларини тўлаш ва бошқа савдога оид бўлмаган ўтказмалар) бўйича хорижий валютани тижорат банкларидан чекланмаган миқдорда харид қилишлари мумкин.
Ўзбекистон Республикаси жисмоний шахслари — резидентлари тижорат банкларининг конверсион бўлимларида хорижий валютани эркин сотиш ва харид қилишлари мумкин. Бунда ўрнатилган қоидага кўра, сотиб олинган маблағлар халқаро тўлов карталарига ўтказиб берилади ва ундан хорижда ҳеч қандай чекловларсиз фойдаланиш мумкин бўлади.
Юридик шахс мақомига эга бўлмаган, лекин хориждан истеъмол товарлари импорти билан шуғулланувчи хусусий тадбиркорларга валютани жисмоний шахслар учун ўрнатилган тартибда харид қилишга рухсат берилади.
Мулкчилик шаклидан қатъи назар, экспорт билан шуғулланувчиларнинг хорижий валютадан тушумини мажбурий сотиш талаби бекор қилинади.
Юридик шахс мақомига эга бўлмаган хусусий тадбиркорлар, шунингдек, хорижий валютада даромадга эга бўлган фермер хўжаликларига ўзларининг банкдаги ҳисобварағидан нақд валюта ечиб олишига рухсат берилади.
Фармонга кўра, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қуйидаги тартиб ўрнатилади:
- товарлар (иш ва хизматлар) учун хорижий валютада тўлов қилиш тақиқланади, халқаро амалиётга мос равишда халқаро тўлов карталари билан амалга ошириладиган тўловлар бундан мустасно;
- товарлар, иш ва хизмат учун нархлар ва тарифлар, шунингдек, жамиятларнинг низом жамғармасига минимал талаблар фақат миллий валютада кўрсатилади;
- давлат божлари, йиғим ва бошқа мажбурий тўловлар фақат миллий валютада амалга оширилади, консуллик йиғимлари бундан мустасно.
Шундай тартиб ўрнатилмоқдаки, унга кўра:
- хорижий валютада кредитлар бериш ва уни сўндириш шартлари тижорат банклари томонидан, ўзларининг кредит сиёсати ва томонларнинг келишувига кўра мустақил ишлаб чиқилади;
- банкларнинг хорижий валютанинг олди-сотдиси билан боғлиқ рисклари ишбилармонлик рискига тенглаштирилади ва уларни бошқариш тижорат банкининг ўз ихтиёрида бўлади;
- хорижий валютани харид қилиш ва сотишда комиссион мукофотланиш миқдори тижорат банклари томонидан мустақил ўрнатилади;
- тижорат банкларига хорижий валютада операциялар ўтказиш учун лицензия бериш амалиёти бекор қилинади. Тижорат банклари хорижий валюталар билан операцияларни банк фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензия асосида амалга оширади.
Тавсия этамиз
“Ўргимчак тўри”: Украина қўлидаги карталардан бирини очди
Жаҳон | 21:12 / 04.06.2025
Дунёда фақат бир мамлакат ўзини озиқ-овқат билан тўлиқ таъминлаши маълум бўлди
Жаҳон | 18:47 / 04.06.2025
Исландия собиқ президенти миллий боғга гид бўлиб ишга жойлашди
Жаҳон | 21:25 / 03.06.2025
Урушлар энди ўзгача: «Ўргимчак тўри» операцияси ҳақида
Жаҳон | 22:27 / 02.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
«У ақлдан озди». Трамп ва Маск тортишуви янги даражага чиқди — онлайн жанг реал вақтда давом этмоқда
Жаҳон | 02:05
-
Балида сиғими 1 литрдан кичик сув идишларни ишлаб чиқариш тақиқланди
Жаҳон | 01:03
-
Президент Кападзега қўнғироқ қилиб, футболчиларни мундиал йўлланмаси билан табриклади — видео
Спорт | 00:48
-
Қозоғистон узра номаълум объектлар. Мудофаа вазирлиги баёнот берди
Жаҳон | 00:15
Мавзуга оид

10:10 / 21.05.2025
“Президент иқтидорли фарзандлари” ташаббуси амалга оширилади

14:06 / 03.05.2025
Жаҳон савдо ташкилотига аъзолик янада жадаллаштирилади

11:35 / 01.04.2025
Божхона органлари фаолияти самарадорлигини оширишнинг мақсадли кўрсаткичлари белгиланди

14:02 / 16.11.2024