Шангҳайда дронлар учун махсус полигон қурилди
Учувчисиз учар қурилмалар хитойликлар орасида катта қизиқишга сабаб бўлгач, мамлакат ҳукумати дронларни рўйхатдан ўтказиш ҳақида ўйлай бошлади. Бундан ташқари, масофадан туриб бошқарилувчи учар қурилмалардан фойдаланиш қоидалари ҳам ишлаб чиқилиш арафасида.
2017 йилнинг июнидан бошлаб хитойлик дронсеварлар оғирлиги 250 граммдан юқори бўлган ўз қурилмаларини рўйхатга ўтказишга мажбурлар. Уларнинг эгалари қурилмалар имкониятларини ўрганиб чиқишлари учун эса ҳаво кемалари эгаларининг Ассоциацияси Шангҳай яқинида махсус полигон қурилишига туртки берди.
Хитой шарқида учар қурилмаларни ишлаб чиқариш бўйича юздан ортиқ йирик компаниялар рўйхатдан ўтган. Улар нафақат экспорт учун ишлайди, балки ички бозорга ҳам маҳсулот тайёрлашмоқда. Шарқий Хитойда ҳозирда 120 мингдан ортиқ дрон рўйхатга олинган, уларнинг синовларини ҳам қаердадир ўтказиш эҳтиёжи пайдо бўлган.
«Полигон ҳар бир киши ўз дронини бошқариши ва ундан фойдаланиш қоидалари батафсил ўрганиб чиқиши учун ажойиб жойга айланади», - дея ҳаво кемалари эгаларининг Ассоциацияси раҳбари сўзларини келтиради China Daily.
Бундан ташқари, шундай синов базаси ишлаб чиқарувчиларга ҳам қурилмаларни синовдан ўтказишига имконият яратади. Полигондаги барча парвозлар мутахассислар назорати остида 150 метргача бўлган масофада амалга оширилади.
Мавзуга оид
10:47 / 11.11.2024
Россия 145 та дрон билан Украинанинг йирик шаҳарларига ҳужум қилди
10:58 / 07.11.2024
Хитойда 158 км магистрал йўл дронлар ёрдамида қурилди
17:36 / 04.11.2024
Британиялик олимлар “асаб тизими”га эга дронларни синовдан ўтказмоқда
12:50 / 18.10.2024