Жамият | 09:19 / 06.09.2017
58292
1 дақиқада ўқилади

ИИББ ўққа тутилган автомобиль бўйича расмий маълумот берди

2017 йил 4 сентябрь куни тахминан соат 13:30 ларда номаълум шахс, Учтепа тумани ҳудудида қаровсиз қолдирилган, фуқаро Б.А.А.га тегишли бўлган «Спарк» русумли автоуловини олиб қочганлиги аниқланган, деб хабар бермоқда Тошкент ИИББ.

Мазкур ҳолат юзасидан Учтепа тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 267-моддаси 1-қисми (транспорт воситасини олиб қочиш) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган. 

Жиноят иши юзасидан олиб борилган тезкор қидирув натижаларига кўра, мазкур автомашина фуқаролар, йўловчилар ва ҳайдовчиларга зарар етказмаслик мақсадида қуролдан фойдаланган ҳолда ҳаракатланишига чек қўйилиб, тўхтатилди. 

Аввалроқ Тошкентда ўғирланган автомобиль ўққа тутилгани хабар берилганди.

Мавзуга оид