Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қутқарувчилар қўли электр гўшт қиймалагичга қисилиб қолган 3 ёшли қизчага ёрдам беришди
Фото: ФВВ
2017 йилнинг 4 сентябрь куни Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси тезкор навбатчисига Республика шошилинч тез тиббий ёрдам кўрсатиш марказидан 3 ёшли қизчанинг қўли электр гўшт қиймалагичга кириб, қисилиб қолганлиги тўғрисида хабар келиб тушди. Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати хабар берган.
Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Қутқарув отряди қутқарувчилари зудлик билан Республика шошилинч тез тиббий ёрдам кўрсатиш марказига этиб боришди.
Улар шифокорлар билан ҳамкорликда қизчанинг электр гўшт қиймалагичга кириб, қисилиб қолган қўлини махсус асбоб-анжомлар ёрдамида чиқариб олишди.
Мавзуга оид
09:10 / 03.04.2026
Тошкент ва Ўш ўртасида илк авиақатнов йўлга қўйилди
14:58 / 02.04.2026
Аҳоли норози: Тошкентда футбол майдончаси ва дарахтларга қурилиш хавф солмоқда
09:13 / 01.04.2026
Экологик чоралар энди фақат Тошкент билан чекланмайди
18:49 / 31.03.2026