Спорт | 13:55 / 11.09.2017
22704
1 дақиқада ўқилади

«Пахтакор» ва «Бунёдкор» раҳбарлари ЎФФда иш бошлаши мумкин

Тошкентнинг икки жамоаси «Пахтакор» ва «Бунёдкор» раҳбарияти вакиллари Умид Аҳмаджонов ва Мурод Алиев ЎФФда иш бошлаши мумкин. Бу ҳақда СА нашри хабар тарқатди.

Ўзгариши кутилаётган ЎФФ тизимида икки нафар янги мутахассис иш бошлаши кутилмоқда. Булар  «Пахтакор» вице-президенти Умид Аҳмаджонов ва «Бунёдкор» клуби бош директори Мурод Алиев, дейилади манба хабарида.

Ҳозирча, уларнинг қайси лавозимларда ишлашига ойдинлик киритилмаган. 

Эслатиб ўтамиз, эртага Radisson меҳмонхонасида ўтадиган ЎФФнинг ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтади. Унда ташкилий масалалар билан бирга ЎФФнинг янги президенти ҳам сайланиши кутилмоқда.

Олдинроқ тарқалган хабарларга кўра, ЎФФ президенти лавозимига «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК бош директори Улуғбек Рўзиқулов тайинланиши мумкинлиги айтилмоқда.

Мавзуга оид