Жаҳон | 09:50 / 12.09.2017
40354
1 дақиқада ўқилади

АҚШ Мьянмадаги оммавий қирғиндан ташвишда

АҚШ Мьянмадаги роҳингя мусулмонлари билан боғлиқ вазиятни қоралайди. Бу ҳақда Оқ уй матбуот котиби Сара Сандерснинг хабарида айтилади.

«Биз хавфсизлик кучлари ва бу кучлар розилиги билан ҳаракат қилаётган фуқаролар томонидан инсон ҳуқуқларининг бузилиши, жумладан, суддан ташқари қатллар, қишлоқларнинг ёқиб юборилиши, оммавий қотилликлар ва зўрлаш ҳолатлари ҳақидаги хабарлардан ташвишдамиз», - дейилади хабарда.

Оқ уй Мьянма ҳукумати ва хавфсизлик кучларини зўравонлик ҳамда оддий фуқароларни қишлоқлардан ҳайдаб чиқаришни тўхтатишга чақирди.

Аввалроқ БМТ Хавфсизлик Кенгашида Мьянма бўйича учрашув қачон ўтказилиши маълум бўлганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид