Хорижликлар Ўзбекистонда меҳмонхона хизматлари учун тўловларни фақат сўмда тўлайди
Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Ўзбекистон меҳмонхоналарига 5 сентябрдан бошлаб чет эллик сайёҳларга кўрсатиладиган ўз хизматлари учун тўловларни фақат сўмда қабул қилишларини эслатди. Халқаро пластик карталар орқали тўловни қабул қилиш истисно бўлади.
Хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга меҳмонхона ва бошқа турдаги турар жойларга жойлаштириш учун тўлов, жумладан туристик объектлар орқали ҳам, миллий валютада амалга оширилади. Бунда халқаро пластик карталардан (VISA, Master Card) фойдаланган ҳолатлар истиснодир. Шу билан бирга, меҳмонхоналарда меҳмонхона учун ишлатиладиган электрон табло-калькуляторлардан фақат халқаро пластик карталар орқали тўлов қилмоқчи бўлган хорижий фуқароларга сўмнинг ўша пайтдаги айирбошлаш курсидан келиб чиққан ҳолда ҳисоблаш учун маълумот олиш мақсадида фойдаланиш мумкин.
Туризмни ривожлантириш қўмитаси туристик фаолиятнинг барча субъектларига республика фуқаролари учун товарлар ва хизматлар учун нархлар ҳамда тарифларни асоссиз оширмаслик ва жорий нархни миллий валютада сақлаб туришни тавсия қилди. Агар у долларнинг сўмга нисбатан курси бўйича белгиланган бўлса, тегишли Фармонни имзолаш вақтида амалда бўлган сўмнинг долларга нисбатан курсига кўра ҳисоблаб чиқилган миқдордан ошиб кетмаслиги керак (4210,35 сўм).
Мавзуга оид
17:37 / 12.11.2024
Ўзбекистон такси хизмати энг арзон давлатлар қаторига кирди
22:36 / 26.09.2024
Чирчиқ дарёсининг 6 км қисмида дам олиш ҳудуди барпо этилади
15:05 / 02.09.2024
Намангандаги Нанай қишлоғига “Туризм қишлоғи” мақоми берилди
23:17 / 08.08.2024