Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қуролланган Сурия мухолифати Остонадаги музокараларда қатнашади
Қуролланган Сурия мухолифати вакиллари Остонадаги музокараларнинг олтинчи босқичида иштирок этади. Бу ҳақда РИА «Новости» Қозоғистон ТИВ раҳбари Қайрат Абдраҳмановга асосан хабар қилмоқда.
«Қозоғистон консуллик муассасасига қуролланган Сурия мухолифати кириш визаларини сўраб, расман мурожаат қилди. Бу эса қуролланган Сурия мухолифати навбатдаги босқичда фаол иштирок этишини англатади», - деган Абдраҳманов.
Бундан ташқари, унинг хабар беришича, Иордания музокараларда кузатувчи сифатида қатнашади. Мамлакатдан юқори мансабли дипломатлар иштирок этади.
Аввалроқ Франция ТИВ раҳбари Сурияда Асад билан тинчликка эришиш мумкин эмаслиги ҳақида маълум қилганди.
Мавзуга оид
08:33 / 02.06.2026
Венада Асад даври генерали устидан суд бошланди
08:29 / 01.06.2026
Ўзбекистон Сурияга маҳсулот экспорт қилишни бошламоқчи
20:33 / 30.05.2026
«Меҳр» операциялари натижасида 530 дан ортиқ киши Ўзбекистонга қайтарилди
18:07 / 30.05.2026