Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Президентнинг давлат маслаҳатчиси Сурхондарё ва Қашқадарёда сайёр қабул ўтказади
2017 йил «Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили» деб эълон қилинганлиги муносабати билан Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларида жорий йилнинг 11–16 сентябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси президентининг Давлат маслаҳатчиси Турсинхон Худайбергенов томонидан сайёр қабул ўтказилади.
Сурхондарё вилоятидаги туманларда ўтказиладиган сайёр қабул вақтлари:
1. Шеробод тумани (Катта ҳаёт маҳалласидаги дам олиш масканида) 11.09 соат 16:00 да
2. Узун тумани (туман истироҳат боғида) 12.09 соат 10:00 да
3. Денов тумани (истироҳат боғида) 12.09 соат 15:00 да
4. Қумқўрғон тумани (Сурхон сув омбори маъмурий биносида) 13.09 соат 10:00 да
5. Ангор тумани (Толлимаржон чорраҳаси) 13.09 соат 15:00 да
6. Термиз шаҳри (Бобур парки) 14.09 соат 09:00 да
Қашқадарё вилоятидаги туманларда ўтказиладиган сайёр қабул вақтлари:
1. Ғузор тумани (Транспорт коллежи биносида) 14.09 соат 15:00 да
2. Қарши шаҳри (Санъат коллежида) 14.09 соат 19:00 да
3. Миришкор тумани (Палаткали шаҳарчада) 15.09 соат 10:00 да
4. Шаҳрисабз тумани (20-мусиқа ва санъат мактабида) 15.09 соат 16:00 да
5. Чироқчи тумани (Кўкдала коллежида) 16.09 соат 10:00 да
Фуқаролар айтилган манзилларга кўрсатиб ўтилган сана ва соатларда келиб, ўзларини қийнаётган муаммолар ва таклифларни билдиришлари мумкин.

Мавзуга оид
18:28 / 20.06.2026
Сурхондарёда Александр Федин яратган ўрмонзор "Дендрология боғи"га айлантирилади
09:05 / 17.06.2026
Афғонистондан олиб кирилган 37,6 кг гиёҳвандлик воситалари фош этилди
22:01 / 13.06.2026
Қашқадарёда қум-шағал аралашмасини ноқонуний қазиб олиш ҳолатлари фош этилди
15:20 / 13.06.2026